дейди РШТЁИМ Наманган филиалининг шошилинч болалар хирургияси бўлими врач-ординатори Бахтиёр Жабборов.
У яқинда Австрия давлатида ўтказилган семинарда иштирок этиш бахтига муяссар бўлди. Изланувчан шифокорнинг "Ўзбекистонда болаларга паллиатив ва лапароскопияни қўлланилиши" мавзусида ўқиган маърузаси қатнашчиларда катта қизиқиш уйғотди.
- Бахтиёржон, аввало яна бир муваффақият, янги изланишларингиз билан табриклаймиз.
- Маълумки, барча соҳалар қатори тиббиётда ҳам замонавий йўналишлар бошланган. Уларни ўрганиш ва ўзимизда ҳам уларни имкон қадар ҳаётга татбиқ этиш, қолаверса, мамлакатимизда тиббиёт соҳасида кечаётган истиқболли жараёнлар билан хорижий ҳамкасбларимизни таништириш, фикр алмашиш, Европа маданиятининг бизга ҳам фойдали томонларини ўрганиш асосий мақсад эди. Чунки, ривожланган мамлакатларда соҳамизда қўлланилаётган янгиликлар яхши йўлга қўйилган. Улардаги даволаш муассасаларида руҳшуносдан тортиб жарроҳликнинг барча йўналишидаги мутахассислар ҳамкорликда фаолият олиб боришади. Бу ҳам ўрганса арзийдиган жиҳати. Германияни Франкфурт, Нюренберг, Монхен тарафларида бўлдим, дунёнинг энг маданиятли мамлакатлари эканлигини кўрдим.
- Сизни болаларни даволашда лапароскопияни қўллаш бўйича жарроҳ-мутахассис сифатида яхши танишади, айтингчи, болаларга поллиатив ёрдам тиббиётнинг қандай қисми, қайси касалликларда қўллаш мумкин?
- Болаларда поллиатив ёрдам (PediatRic PaLLiative CARE) - бу тиббиётнинг алоҳида қисми ҳисобланади. Оғир туғма ёки орттирилган касалликка чалинган ва уй шароитида парвариши қийин бўлган бемор болаларга қўлланилади. Аниқроғи, юрак туғма нуқсонлари бор, онкологик касалликка чалинганлар, МНС даги ва генетик хасталикка учраганлар, суяк бўғим тизимидаги туғма ва орттирилган оғир потологияларга узлуксиз малакали ёрдам кўрсатишдир.
- Газетхонларни семинарнинг Австрия давлатида жойлашган Залсбург шаҳрида ўтказиш режалаштирилгани қизиқтириши ҳам табиий. Шу ҳақда тўхталсангиз.
- Фикрингизни тушундим. Залсбург шаҳри Германия давлатининг Франкфурт шаҳридан 538 км. узоқлик масофада жойлашган. Бу шаҳарда турли семинарлар, кўргазмалар кўп ўтказилиши билан дунёга машҳур. Айниқса, қадимий ва замонавий меъморчилиги, табиатининг фусункорлиги билан сайёҳларни ўзига жалб этиб келади. Шу боис, жаҳоннинг 29 мамлакатидан ташриф буюрган ҳамкасбларим сафига қўшилиб, истиқлолли Ўзбекистоннинг вакили сифатида мазкур анжуманда қатнашганимдан қалбим чексиз фахру ғурурга тўлди.
- Сермазмун суҳбат учун ташаккур. Тиббиётдаги изланишларингиз ҳамиша бардавом бўлсин. Ҳамкасбларингиз сафи кенгаяверсин.
Суҳбатдош Рустамали МАМАДАЛИЕВ.