Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг оналик ва болалик муҳофазаси бўйича ўринбосари Лайло Аҳмедованинг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2014-2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлигини муҳофаза қилиш борасидаги Давлат дастури тўғрисида"ги ПҚ-2221-сонли ва "2016-2020 йилларда Ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2650-сонли қарорларининг вилоятда бажарилиши ҳақида"ги маърузаси тингланди. Муҳокама чоғида эришилаётган натижаларга қарамай, ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина эканлигига эътибор қаратилди.
Аҳолини сифатли ва арзон дори-дармонлар билан таъминлаш ишларининг бориши билан боғлиқ масала ҳам кўриб чиқилди. Бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Ботиров "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 августдаги "Аҳолини сифатли ва рақобатбардош дори воситалари билан таъминлаш, дори воситалари ва тиббий буюмларнинг нархларини асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш ҳамда фармацевтика саноатини янада ривожлантириш бўйича ўтказилган 74-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳақида"ги ва бошқарма бош провизори Улуғбек Умаровнинг "Соғлиқни сақлаш бошқармаси тасарруфидаги даволаш-профилактика муассасалари ички дорихоналарида дори воситаларинини тайёрлашнинг ҳолати ҳақида"ги маърузалари эшитилди.
Тиббиёт ҳайъати йиғилишида ВССБ тизимида аҳолига пуллик тиббий ва сервис хизмати кўрсатишнинг аҳволи ҳам таҳлил этилди. Бошқарма аҳолига пуллик тиббий ва сервис хизмати кўрсатиш бўлими бошлиғи Ҳошимжон Асқаровнинг маърузасида таъкидланишича, бу борадаги ишлардан кўнгил тўлишига ҳали эрта. Айниқса фитобарлар ташкил этиш ва беморларни юртимизда етиштирилган доривор гиёҳлар билан даволашни янада кучайтириш лозим.