Дастлаб вилоят адлия бошқармаси хуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи Сардорбек Азизов Қонуннинг мазмун-моҳиятини аҳолининг кенг қатламларига тушунтиришни ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.
Матбуот анжуманида вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Хайрулло Сабиров мамлакатимизда мазкур қонунинг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжни самарали таъминлаш сари қўйилган катта қадамлигини алоҳида эътироф этди.
Анжуман якунида журналистлар ва иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ ва батафсил жавоблар олишди. Қонун тарғиботи бўйича, таклифлар, фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.