Шу муносабат билан Фуқаролик жамиятини шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят ҳудудий бўлинмаси мажлислар залида "Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашда давлат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлиги" мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Давра суҳбатини ФЖШМҚМИ Наманган вилояти ҳудудий бўлинмаси раҳбари Зафаржон Худойбердиев очди ва бошқарди. У дастлаб ҳамкорликда амалга ошириладиган ишлар хусусида сўзлади.
Шундан сўнг вилоят адлия бошқармаси ходими Аброрбек Икромов, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси Гўзал Шарипова, вилоят ИИБ юрист-консультанти Баҳодир Исоқов, Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ходими Назокат Турғуновалар мавзуга оид ўз маърузалари билан чиқдилар.
Тадбир якунида мавзу юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди, ижтимоий шерикчилик асосида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, келгуси вазифалар белгиланди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.