Мавзулар бўйича маърузаларни олийгоҳ олимларидан Арофат Тошмуҳамедова, Магрифа Утемуратова, Ўзбекистон Республикаси илмий-техникавий ва тиббиёт ҳужжатлари марказий архиви бўлим бошлиғи Сайёра Муҳамедова ва бошқа педагог-мутахассислар ўқидилар. Шунингдек, архив иши бўйича амалий машғулотлар олиб борилди.
- Мен малака ошириш учун сайёр ўқув ташкил этилганидан жуда хурсандман. Соҳамизга оид янгиликлардан хабардор бўлдик. Машғулотларда билимларимизни янада бойигани учун устозларга, ташкилотчиларга раҳмат, - деди Норин туман ДСЭНМ кадрлар бўлими нозири Мукаррам Бегалиева.
Бир ҳафталик ўқув курслари якунида тест синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчиларга сертификатлар тантанали равишда топширилди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.