Тиббиёт масканида ташкил этилган "Маҳорат дарси"га вилоятимиз шифохоналарида хизмат қилаётган радиология соҳаси мутахассислари таклиф этилди. Тадбирни пойтахтимиздаги "Shox Med Center" бош врачи Гуллола Исраилова очди ва олиб борди. "Shox Shifo" тиббиёт маркази радиология бўлими мудири, олий тоифали врач, тиббиёт фанлари номзоди Татьяна Застеба "Magnetom Concerto" магнитли-резонансли тамографнинг имкониятлари ва диагностика соҳасидаги афзалликлари" мавзусида машғулот ўтказди.

Нотиқнинг таъкидлашича, тиббиёт соҳасида янги техника ва технологияларнинг қўллаш ғоят муҳимдир. Магнитли-резонансли томограф турли касалликларга аниқ ташхис қўйиш ва самарали даволашда ижобий натижа беради. Унинг компьютер томографиясидан афзал жиҳатлари кўп.

Анжуманда радиологияга оид фан ютуқлари билан батафсил таништирилди. Қатнашчилар ўзларини қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар олдилар. Тадбир ниҳоясида эса иштирокчиларга сертификатлар топширилди.