Анжуман аввалида мазкур бўлинма раҳбари Зафаржон Худойбердиев ҳаракатлар стратегиясидаги бешта устувор йўналишни қисқача шарҳлаб берди. Жумладан, давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикчилик самарадорлигини таъминлаш, адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокатлар ролини кучайтириш, қабул қилинган ўрта муддатли дастурлар асосида макроиқтисодий мувозанатни сақлаш каби масалаларга эътибор қаратилди.
Кун тартибидаги мавзулар юзасидан ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси етакчи мутахассиси Улуғбек Мусабеков, тарих фанлари номзоди, доцент Бахтиёр Исоқов, вилоят адлия бошқармаси вакили Наима Ядигароваларнинг маърузалари тингланди.