Касалликнинг юқиш йўллари ва уни келтириб чиқарувчи омиллари анчагина. Чунончи:
- ОИТСга чалинган бемор билан ҳимояланмасдан жинсий алоқа қилинганда;
- текширилмаган қон ва унинг маҳсулотлари қуйилганда;
- тозаланмаган ва стерилланмаган ўткир асбоблардан (соқол олиш асбоби, татуировка ва инъекция ниналари кабилардан) фойдаланилганда;
- ОИТСга чалинган ҳомиладор онадан ҳомилага, туғиш ва эмизикли вақтида чақалоққа ўтади.
Касаллик асосан пала-партиш жинсий алоқа қилувчилар, гиёҳванд моддани томир орқали қабул қилувчи шахслар ва фоҳиша аёлларда кузатилади. Бундайлар тиббиёт нуқтаи назаридан касалликка мойил гуруҳлар деб аталади.
Аломатлари қуйидагилар:
ОИТС вируси асосан инсоннинг касалликларга қарши курашувчи иммун тизимини зарарланиши билан кечади:
- сабабсиз иситма;
- озиб кетиш;
- руҳиятнинг бузилиши;
- касалликларга чалинувчан бўлиб қолиш.
Илк белгилар кузатилгандаёқ, зудлик билан шифокорга мурожаат қилиш ва унинг тавсияларига кўра муолажалар олиш керак.
ОИТС касаллигининг нечоғлик даражада хавфлилиги, унинг оғир асоратлар келтириб чиқаришини, ҳар бир инсоннинг ҳаётдаги юриш-туриши, ахлоқ-одоби, тарбиясининг роли бениҳоя катта эканини ҳеч ким унутмаслиги керак. Энг асосийси, мамлакатимиз келажагини белгиловчи ёшларнинг тиббий билим саводхонлигини ошириш асосий профилактик тадбирлардан саналади.
ОИТС касаллигига чалинган инсонларнинг кўпчиллигини гиёҳванд моддани томир орқали қабул қилувчилар ташкил қилади. Демак, гиёҳванд моддалар ОИТС касаллигини тарқалишида асосий восита бўлиб хизмат қилади.
Шунинг учун гиёҳвандликка асло йўл қўймаслик шарт.
Тажрибалар шуни кўрсатадики, гиёҳвандликка илк бор қадам қўйиш ёшларда 11 ёшдан 17 ёш ўртасида кузатилади. Шу ёшда улар жиловлаб олиш бениҳоя зарур. Акс ҳолда ўзларига ҳам, ўзгаларга ҳам катта ғам-ташвиш келтирадилар .
Абдужаббор ЎРИНОВ.
вилоят ДСЭНМ дезинфекция бўлими мудири,
олий тоифали эпидемиолог.