Унда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов сўзга чиқиб, геморрагик иситма ва куйдирги касалликлари бўйича эпидемик вазият, хавфнинг олдини олиш масалаларига эътиборни қаратди.
Вилоят давлат санитария эпидемиология назорати маркази бўлими мудири Исмоилжон Қозоқов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош врачи ўринбосари Азимжон Ўрмонбоев, вилоят Давлат ветеринария бошқармаси бош эпизоотологи Тоҳиржон Йўлчиевлар слайд орқали мавжуд муаммолар ҳамда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни тушунтиришди
Республика ДСЭНМ бош бошқармаси бош мутахассиси Баҳромжон Қараев мамлакатда бу борада олиб борилаётган ишларни шарҳлаб ўтди.
Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Абдулходи Иминов шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмалари томонидан амалга оширилиши лозим бўлган долзарб чора-тадбирни батафсил белгилаб берди.
Савол-жавобларда кун тартибидаги масалага янада аниқлик киритиб олинди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.