1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни мазкур муассаса хайру саховатли кишилар билан гавжум бўлди. Вилоят прокуратураси, Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали, Республика Саломатлик ва тиббий статистика институти вилоят филиали ва бошқа муассасаларнинг вакиллари кичкинтойларни совғалар билан сийладилар.
Қутлуғ сана муносабати билан бўлиб ўтган маросимда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминов иштирок этиб, болажонларни байрам билан қутлади. Шундан сўнг бадиий дастур намойиш этилди. Шифокорлар ва меҳрибон тарбиячилар кўмагида улғаяётган ногирон болалар яйраб-қувнашди.