Белгиланган йўналишдаги масофаларда ҳаракатланган энг чаққон, моҳир ва кучлилар велопойгачилар ўртасида пешқадамликни кўлга киритишди. Биринчи босқичда Тепақўрғон тез ёрдам бўлими фельдшери Музаффар Иброҳимов билан шошилинч тиббий ёрдам бўлими ҳамшираси Замира Алишерова, иккинчи босқичда Бешкапа қишлоқ врачлик пункти ҳамшираси Одина Қосимова билан Тепақўр­ғон тез ёрдам бўлими фельдшери Шарифжон Ғойи­пов фахрли 1-ўринни эгаллашди.

Ғолибларга совринлар тантанали топширилди. Шунингдек, "Энг ёши улуғ пойгачи", "Энг маҳоратли пойгачи", "Ғалабага бўлган интилиши учун", "Энг фаол аёл пойгачи" номинацияларига лойиқ топилганлар ҳам мукофотландилар.

Содиқжон ИБРОҲИМОВ.

Наманган туман тиббиёт бирлашмаси касаба уюшма қўмитаси раиси.