Шундан сўнг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган вилоят филиали раҳбар ва мутахассисларининг маърузалари тингланди. Хирургия ишлари бўйича бош врач ўринбосари А. Рўзиматов "Филиалнинг 2015 йилги фаолияти тўғрисида" маълумот берди. Қон-томир хирургияси бўлими врач-ординатори А. Хожиакбаров "Брахеоцепал артериялар атеросклеротик шикастланишлари, унинг замонавий диагностикаси ва даволаш усуллари", комбустология бўлими врач-ординатори И. Тожибоев "Куйган жароҳатларда вақтинчалик тери қопламаларидан самарали фойдаланиш" мавзуларида маърузалар ўқишди.

Р. МАМАДАЛИЕВ.