Унда соғлиқни сақлаш вазирлигининг 34-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Соғлиқни сақлаш тизимидаги барча бошқарув аппарати, тиббий профилактика ҳамда олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, ташкилот, корхоналар ходим ва талабаларининг тиббий деонтологияси ва маданияти тўғрисида"ги Низом тарғиботи ҳам ўтказилди. РС ва ТСИ вилоят филиали мутахассиси Отабек Раҳимов мазкур масалада йиғилганларга тушунча берди.
Шу куни Набижон Ҳошимов асари асосида истеъдодли режиссёр Зайниддин Қирғизов томонидан саҳналаштирилган "Разолат қурбонлари" спектакли тиббиётчилар учун намойиш қилинди.