Вилоятимизда ҳам бу йўналишда кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг "2015-2018 йилларда Ўзбекистон Республикасида болалар ўртасида гельментозларни олдини олиш ва даволаш чора тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йил 2-10 май кунлари вилоятда "Болалар саломатлиги ҳафталиги" ўтказилади.
Ушбу тиббий тадбир давомида витамин "А" саплементациясининг навбатдаги турига 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болалар жалб этилади. "Верморекс" (мебендазол) дори воситаси билан дегельментацияси эса 2-6 ёш, биринчи навбатда уюшган, хавфли гуруҳга мансуб оилалардаги ва мактаб ёшидаги (7-10 ёш) болалар орасида амалга оширилади.
Мазкур жараённинг муҳим аҳамиятга эга эканлигини аввало ота-оналар чуқур англаб етишлари даркор. Витамин "А" саплементацияси ва паразитологик касалликлар тарқалишининг олдини олишга қаратилган дегельментациялаш даврида тадбирнинг уюшқоқлик билан ўтказишда болаларни даволаш-профилактика муассасаларига вақтида олиб борилишини таъминлаш зарур. Фарзандларимиз соғлиги ўз қўлимизда, улар саломатлигига асло беэътибор бўлмайлик.
Дилфуза БОЛТИБОЕВА,
бошқарма бош мутахассиси.