Карантин, ўта хавфли ва бошқа юқумли касалликларнинг олдини олиш, тиббиёт ходимларининг билимларини ва тайёргарлик даражасини оширишга бағишланган анжуманда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси О. Жўрабоев, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси вакили М. Шамсиев, вилоят ДСЭНМ бош эпидемиологи И. Қозоқов, РС ва ТСИ вилоят филиали бўлим бошлиғи А. Алиханов, вилоят юқумли касалликлар шифохонаси бош шифокори Ж. Қурбоновларнинг маърузалари тингланди.
Мазкур тадбир боис эпидемик ва эпизоотик вазиятлар кескинлашганда зудлик билан кўриладиган чоралар, биргаликдаги фаолият самарадорлигига эришиш, ахборот алмашувини йўлга қўйиш масалалари юзасидан фикрлашиб олинди.