Дастлаб бўлим бош мутахассиси Толибжон Ваҳобов Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2015-2016 йилларда хусусий тиббиёт муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар режасининг ижроси ва галдаги вазифалар ҳақида йиғилганларга маълумот берди. Сўнгра "Express medie" МЧЖ раҳбари Темур Бессмертнийнинг "Ягона тиббиёт каталоги" журнали ҳамда республика миқёсида фаолият юритаётган, тиббий техника, асбоб-ускуналари ва дори воситалари билан таъминловчи корхоналар фаолияти тўғрисидаги маърузаси тингланди.

Тадбирда турли компанияларнинг вакиллари ташкил этилган кўргазма билан таништиришиб, ҳамкорлик таклифларини ўртага ташлашди.

Анжуман савол-жавоблар, баҳсларга бой тарзда якунланди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.