Тошкент врачлар малакасини ошириш инс­титутида мамлакатимиз тез тиббий ёрдам тизимида ўтказилган анъанавий кўрик-танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Кўрик-танлов якуний натижаларига кўра, Наманган вилояти Норин тумани тиббиёт бирлашмаси тез тиббий ёрдам станцияси "Энг намунали тез тиббий ёрдам станцияси" номинацияси бўйича ғолиб бўлди ва бош соврин - "Дамас" автоамбуланси билан тақдирланди.