Айниқса, Наврўз тантанаси эсда қоларли ўтказилди. Вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғининг ўринбосари Мухторжон Жўрабоев тадбирда қатнашиб, барча байрам иштирокчиларини қизғин қутлади. Пенсия ёшига етганлар нафақага кузатилди. Уларга Фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.

Шундан сўнг автокорхона директори Адҳамжон Султонов, ходимлардан Ривожиддин Қодиров, Равшанбой Иброҳимовлар эзгу тилаклар изҳорлашди. Пенсионерлар сафига қўшилганлар бирма-бир сўзга чиқишиб, катта эҳтиром учун ўз миннатдорчиликларини билдиришди.

Ҳабибулла АКРАМОВ.