Диабет сурункали хасталик ҳисобланади. Моддалар алмашинуви бузилади. Оқибатда қондаги қанд миқдорининг сурункали ошиши юза беради. Маълумки, овқат ошқозон ва ичакларда ҳазм бўлгач, қанд шаклида қонга сўрилади. Қандни ҳужайраларга киришини енгиллаштиришда ошқозон ости безининг роли катта. У махсус ҳужайраларида инсулин ишлаб чиқаради. Ана шу жараён меъёрида кечмаса, тана мувозанатини йўқота бошлайди. Ташқаридан инсулин қабул қилишга мажбур бўлинади. Ягона даво чораси шу холос. Диабетлар алоҳида ҳисобда турадилар, уларга дори-дармон давлат томонидан таъминланади.
Диабет ташхиси қўйилганлар мутахассис врач билан биргаликда узоқ йиллар касалликка қарши кураш олиб боришлари мумкинлигини ҳаёт исботлаган. Ҳатто, Эллиот Жослин ташаббуси билан АҚШда 1948 йилда "Ғалаба" медали ташкилланган. Медаль дастлаб қандли диабет билан 25 йил яшаганларга берилган. 1970 йилдан бошлаб 50 йил умр кечирганлар тақдирланишяпти. 1996 йилга келиб, 75 йил давомида касаллик билан курашишга ва уни енгиб яшашга эришган 65 нафар бемор медалга сазовор бўлишди. Шарқий Европа диабетологлар уюшмасининг 2014 йил 20 - 22 июнда Минск шаҳрида ўтказилган. ХII саммитида 66 йилдан буён шу ҳасталикка дош бериб яшаб келаётган юртдошларимиз ҳам "Ғалаба" медали соҳибига айланишди.
Хуллас, диабетнинг олдида ожиз қолишдан кўра тинимсиз курашиш афзал. Шундагина ҳаётингиз эрта сўнмайди, узоқ умр кўрасиз.
Ирода МУСАЕВА,
РС ва ТСИ НВФ СТТ бўлимининг услубчи врачи.