Волейбол бахсларида кичик тиббиёт ходимлари устунликка эришди. Стол теннисида педагог Умида Ўринова, югуришда кичик тиббиёт ходими Назокат Жўраева, шашкада ўқитувчи Дилафрўз Нуралиевалар ғолибликни қўлга киритдилар.
Тадбир якунида Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши раисининг хотин-қизлар ва ёшлар масалалари бўйича раис ўринбосари, "Меҳнат муҳофазаси ва ижтимоий ҳимоя" журнали муҳаррири Соҳиба Аъзамова, ЎзМТДП Наманган тумани Кенгаши раиси Ҳасанбой Холиқовлар ғолибларга Фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширдилар.
Манзура ЭРГАШЕВА.