Чуст туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасининг ходимлари Наврўзи оламни қўшалоқ айём руҳида уйғунлаштириб нишонладилар. Бўлим бошлиғи Ф. Абдуллаев, фельдшер С. Темировлар ташкилотчилигида шодиёна янада файзли ўтди. Байрам кунида муассасанинг Х. Рустамова, М. Имомова, Л. Файзиева, М. Хушназарова, К. Эшматова, Г. Ҳайдарова, Р. Ўролова, З. Мўминова ва Р. Юсупова сингари 9 нафар ходимлари иззат-икром билан нафақага кузатилдилар.
Тадбирда Чуст ТТБ бошлиғи О.Қосимов, бирлашма тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси қўмитаси раиси М. Ҳакимовалар нафақага кузатилган ва ишда илғор ходимларга эсдалик совғалари топширдилар.
Хуршидбек УМАРАЛИЕВ,
Чуст тумани.