Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги қарори билан тасдиқланган "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастури асосида вилоят дастури ишлаб чиқилганлиги, 11 та йўналиш ва 87 банд­дан иборат мазкур ҳужжатда белгиланган устувор вазифаларни амалга ошириш борасида муайян ишлар қилинаётганлиги таъкидланди.

Оила муқаддас гўша. Соғлом она ва бола - бахтли оиланинг асоси, бахтли оила - тараққий этган давлат асосидир. Вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Ҳилола Юсупова, вилоят ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси Тоҳиржон Дадахонов, вилоят аҳоли репродуктив саломатлик маркази раҳбари Юсуфжон Адашевлар бу ҳақда ахборот бердилар.

Матбуот анжуманида тегишли Давлат дастури тарғиботини кучайтириш, унда қайд этилган эзгу мақсадлар юзасидан омманинг хабардорлигини ошириш зарурлиги айтилди.

Мавзу доирасидаги саволларга қатнашчилар тегишли жавоблар олдилар.