"Патронаж ойлиги" Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2016 йил 22 февралдаги 86-сонли буйруғига асосан 1 мартдан бошланиб 1 апрелга қадар давом эттирилмоқда,-деди анжуманда иштирок этган вазирликнинг бош мутахассиси Барно Одилова ўз маърузасида.

- Вилоятингизда ойликка пухта тайёргарлик кўрилган. Соғлиқни сақлаш тизимида меҳнат қилаётган 7423 нафар тиббиёт ходимлари жалб этилган. Натижалар ёмон эмас. Анчагина диққатга молик ишлар амалга оширилган. Лекин баъзи туманларда қайд этиш журналлари юритишда камчиликлар кўзга ташланди. Оила ва ҳудуд паспортларида ноаниқликлар учради. Уйга қатнов ва ҚВП ёки оилавий поликлиникаларда даволаш бўйича жадвал тўғри юритилмаган.

Бош мутахассис анжуман иштирокчиларини тизимдаги янгиликлар билан батафсил таништирди.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бўлим бошлиғи Баҳром Мўминов ҳам аҳоли саломатлигини муҳофазалаш борасида тиббиёт ходимлари зиммасига юклатилган долзарб вазифалар хусусида гапирди. Саволларга жавоб қайтарди.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ.