Дарҳақиқат, Ўғилхон Қўзиева, Дилдора Ҳамроқулова, Севара Турдалиева, Наргиза Холматова каби ўнлаб ҳамшираларнинг фаоллиги кундан-кунга ортиб боряпти.
- Терапевт Комилжон Турдалиев соғлигимни текшириб, бироз толиққаним, шамоллаганимни, тез кунда соғайиб кетишимни айтиб руҳимни тетиклаштирди. Тадбир ташкилотчиларига, ҳамшира қизларимизга минг раҳмат, - деди хўжабодлик меҳнат фахрийси Анваржон Абдурахимов.
Чустлик шифокорлар, ўрта ва кичик тиббиёт ходимларигача ойликни намунали ташкиллашяпти. Бирлашма бошлиғи Олимжон Қосимов бошқарувида ўтказилган йиғилишда ҳар бир ҚВП мудири зиммасига ойликнинг муваффақиятли ўтказилишини таъминлаш вазифаси топширилди. Бунинг учун эса ҳудуд патронаж ҳамширалари масъулиятини янада ошириш талаб этилиши алоҳида таъкидланди.
Рустам МУҲАММАД.