Нотиқ ўз маърузасида 2015 йил якунлари, "Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурида баён этилган она ва бола саломатлигини муҳофазалашнинг 2016 йилдаги режаларига атрофлича тўхталди. Хотин-қизлар тиббий кўригини сифатли ва самарали ташкиллаш, она ва бола соғлигини скрининг текширувидан ўтказиш, патронаж ишларини изчил олиб бориш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатларини тушунтириш, ҳамширалик ишини тўғри йўлга қўйишга эътиборни кучайтириш зарурлигини алоҳида таъкидлади. Ютуқларни эътирофлаб, айрим ҳудудлардаги камчиликларни бартараф этиш учун қандай ишларни бажариш кераклигини уқтирди.
Бу ишларни ташкиллашда МФЙ, ўқув муассасалари, халқ таълими, "Камолот" ЁИҲ, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва бошқа давлат ҳамда нодавлат ташкилотлар ходимлари билан ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш лозимлигини кўрсатиб ўтди.
Фахрий шифокор, акушер-гинеколог Зарифа Қосимова ҳам анжуманда сўз олиб, ўз тажрибаларини ҳамкасб ёшлар билан ўртоқлашди.
"Соғлом она ва бола йили" Давлат дастурининг ижросига бағишланган тадбирда ВССБ ҳамширалик иши бўйича бош мутахассиси Райҳона Мансурова, ҚВПлар бўйича координатори Зулфия Мамажоновалар ҳам фикр-мулоҳазалар баён этишди.
РустамалиМАМАДАЛИЕВ.