Тумандаги бир қатор хизматларнинг ўзаро ҳамкорликлари, ахборот алмашинуви тартиби ҳамда мазкур машқни юқори савияда ўтказиш, ходимлар билимларини ошириш, уларда амалий кўникмалар ҳосил қилиш, биргаликдаги ҳаракатларни мувофиқлаштиришга ҳаракат қилинди.
Ўқув машқи "Учқўрғон" чегара-божхона мажмуасида Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва вилоят бошқармаси, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, туман тиббиёт бирлашмалари раҳбарлари ва инфекционистлари, ДСЭНМ ходимлари иштирокидаги йиғилиш билан бошланди. Чегара ҳудудидан кириш йўлларини муҳофазалаш махсус кийим ва дори воситалари билан таъминланган мутахассислар томонидан амалда кўрсатилиб, тушунтирилди.
Шундан сўнг ўқув иштирокчилари "Янгиер" ҚВПда вазият билан таништирилди. Учқўрғон туман тиббиёт бирлашмасига қарашли юқумли касалликлар шифохонасида бўлиб ўтган машғулот, айниқса иштирокчиларда бой таассурот қолдирди. Шифо масканида юқумли касалликларнинг олдини олиш, аниқлаш, даволаш, профилактикаси бўйича бир қатор ижобий ишлар йўлга қўйилган. Ҳар бир хона керакли тиббий жиҳозлар билан таъминланган. Ходимлар малакаси ошириб борилмоқда. Беморларни даволаш учун шароитлар етарли.
Тадбир сўнггида шифохона ховлисида ўқув машқининг якуний йиғилиши ўтказилди. Уни вилоят ФВБ бошлиғи ўринбосари, подполковник И. Ибрагимов бошқарди. Ўзбекистон Республикаси ФВВРХБМБ бошлиғи, подполковник А. Ахматов сўзга чиқиб, вилоятда махсус-тактик ўқув машқига пухта тайёргарлик кўрилгани, соҳа мутасадди ва мутахассисларининг билим даражаси ошганини таъкидлади. Вилоятнинг чегара ҳудудида эҳтиёткорлик билан иш ташкил этиш, юқумли касалликларнинг Республикамизга кириб келишининг олдини олиш ғоят муҳимлиги хусусида гапирди. Ўқув машқи раҳбарият томонидан яхши баҳоланди.
Орифжон ЖЎРАБОЕВ,
вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ФМТХбош мутахассиси.