Вилоят ишчи гуруҳи томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида аниқ чора-тадбирлар белгиланди. Сўнгра даволаш-профилактика муассасалари, тиббиёт бирлашмаларининг раҳбарлари ва масъулларига меъёрий ҳужжатларни юритиш, архивга топширилаётган ҳужжатларни сақлаш тартиб-қоидалари тушунтирилди. Масъул ходимлар бир неча бор бошқарма архивига таклиф қилиниб, ҳужжат жилдлари тартибли терилиб қў­йилиши, уларнинг яхши сақланиши, зарур пайтда фойдаланиш учун қулай шароитлар яратилиши, замонавий ҳужжатгоҳлар талабларидан келиб чиқиб, компьютерга киритиш ҳам қоғозда, ҳам электрон тарзда мавжуд бўлиши лозимлиги кўрсатилди ва уқтирилди.

Қилинган саъй-ҳаракатлар ўз натижасини бермоқда. Айниқса, Мингбулоқ, Норин ва Чуст туманлари тиббиёт бирлашмалари ва 2- тиббиёт коллежининг архив хоналари билан таъминланганлиги, иш юритиши тартибли йўлга қўйилганлиги қувонарлидир.

Ҳозирги кунда вилоят шифохоналари ва ТТБларининг 90 фоизи ўзининг алоҳида архивига эга. Қолган 10 фоизида айни пайтда архив хоналарини ташкиллаш ва уларни жиҳозлаш ишлари кетмоқда. Агар ҳар бир архив ходими ўз ишига виждонан ёндошиб ишласа, тез орада архивга мурожаат этган кишиларнинг ҳужжатларини архив стеллажларидангина эмас, компьютердан ҳам топиб, принтер орқали чиқарилиб, керакли қоғозлар нусхасини тез ва сифатли ҳолда эгасига ўз вақтида тақдим қилишга эришамиз, деган умиддамиз.

Муҳтарам Президентимизнинг "Савоб ишни ҳар ким ҳар куни қилиши керак" деган ибораларини унутмайлик. Биздан ёрдам сўраб келган кишиларнинг хожатини чиқаришдек эзгу ва савоб ишлардан ҳеч қачон чарчамайлик. Бу борада оқсаётган Янгиқўрғон, Чортоқ ва Поп туманлари тиббиёт бирлашмаларининг мутасадди раҳбарларидан ҳам ижобий натижаларни кутиб қоламиз.

Абдуллажон ИНОМОВ,

ВССБ архиви раҳбари.