Халқимизнинг азалий удумларига хос бўлган ҳашарда тиббиёт ходимлари ғоят кўтаринки кайфиятда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштиришга қаратилган юмушларни фаол бажардилар.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси маълумотларига кўра, тизимдаги 293 та даволаш-профилактика муассасаларидан 5660 нафар ходим ҳашарга чиқди. Уларнинг меҳнати билан йўл бўйлари тозаланди, сув йўллари тартибга келтирилди.

Щашар кунлари 6340 туп манзарали, 6040 туп мевали дарахтларга шакл берилиб, 10 мингдан ортиқ дарахтлар танаси оқланди.

Ўз мухбиримиз.