Семинарни соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилфуза Болтабоева очди ва олиб борди. У Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Болалар фонди ЮНИСЕФ тавсияларига кўра тузилган, болаларни ўсиш ва ривожланишини баҳолаш, болалар касалликларини даволашни интегрирланган усулда олиб бориш, кўкрак сути билан ов­қатланти­ришни ўз ичига олган ҳолда ҳаётининг биринчи 5 йиллигида болаларни овқатлантириш ва озиқлантириш тамойиллари ҳамда ривожланиш мақсадидаги парвариш киритилган мазкур қўлланманинг мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтирди. Шундан сўнг миллий тренерлар - Тўрақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси педиатри    Д. Исмоилов "Болаларнинг жисмоний ва мотор ривожланишини баҳолаш", Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази вилоят филиали неонатологи М. Қосимова "Кўкрак сути билан боқишнинг муҳим хусусиятлари", Янгиқўрғон туман тиббиёт бирлашмаси педиатри Н. Абдураҳимова "Болалар касалликларини интегрирлашган усулда олиб бориш" мавзуларини слайд ёрдамида бобма-боб тушунтириб бердилар.

Вилоят ОИТСга қарши кураш маркази мутахассиси М. Валижанованинг "ОИВ инфек­цияси тўғрисида"ги маърузаси ҳам тингланди.

Семинар ғоят қизғин кечди. Унинг аҳамиятли томони шундаки, тавсиялар нафақат шифокорлар, балки доя ва ҳамшираларга ҳам етказилди. Бундан буён оналарга ҳам керакли кўрсатмалар, муҳим тавсиялар берилиб, ҳаётга тадбиқ қилинади.

Манзура ЭРГАШЕВА.