Кун тартибидаги масала "Тиббиёт кадрларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича қилинаётган ишлар таҳлили ҳамда уларнинг сифат ва самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида" бошқарма кадрлар бў­йича бош мутахассиси М. Эргашбоевнинг маърузаси тинг­ланди.

Шунингдек, Республика Саломатлик ва тиббий ста­тис­тика институти Наманган филиали бўлим мудири З. Шоқаламов вилоят даволаш профилактика муассасаларида 2014 - 2015 йилнинг 9 ойлик солиштирма статистикасини таҳлил қилиб берди.

Йиғилишда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Наманган вилояти бўйича Назорат инспекцияси бошлиғи Н. Қирғизбоев сўзга чиқиб, зарур тавсия ва йўлланмалар берди.

Ҳайъат йиғилишида Инвестиция дастурининг бажарилиши ва бошқа муҳим масалалар ҳам муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.