Сессияда вилоятда айрим соҳаларда йўл қўйилган камчиликлар айтилди. Вилоятимизнинг келажаги, тараққиёти белгилаб берилди. Бу улуғвор ғоялар ижобати учун барчамиз бир тан бўлиб ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар самарасига эришиш, "Соғлом она - соғлом бола" эзгу мақсадига йўналтирилган вазифалар ижроси учун янада собитқадамлик билан хизмат қилишимиз зарур.
Соҳа моддий-техника базасини ривожлантириш, замонавий технологияларни амалиётга тадбиқ этиш борасидаги фаолиятни кучайтирамиз. Шу билан бирга болалар ўртасида бирламчи стоматологик профилактика тадбирларини кенг кўламда амалга ошириш ва касалликларни эрта аниқлаш ҳамда режали соғломлаштириш ишларини изчил олиб боришни йўлга қўямиз.
Шокиржон МИРЗААҲМЕДОВ,
Наманган шаҳар болалар ва ўсмирлар стоматология поликлиникаси бош врачи.
ҚАЛБИМИЗ ҒУРУРГА ТЎЛДИ
Менинг ҳаётимда ғоят унутилмас воқеа рўй берди. Халқ депутатлари Наманган вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида иштирок этиб, муҳтарам Юртбошимизнинг сермазмун нутқларини ғоят ҳаяжон билан тингладим. Вилоятимизнинг порлоқ истиқболи, умидбахш келажагига дахлдор улуғ мақсадлар, улкан лойиҳалар ҳақида эшитиб бениҳоя тўлқинланиб кетдим.
Президентимизнинг Наманган тиббиёти тараққиётига берган юксак баҳолари қалбларимизни беҳад ғурурга тўлдирди. Эл саломатлиги йўлида баҳоли қудрат хизмат қилаётган шифокор сифатида шу соҳа вакили бўлганимдан жуда ҳам фахрландим. Шу билан бирга фаолиятимизни янада кучайтириш, халқимизга кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва малакасини ошириш учун тинмай изланишимиз зурурлигини англаб етдим.
Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш учун аввало оналар саломатлигини мустаҳкамлаш зарур. Бу ўринда энг муҳими, қизларимизнинг соғлигига алоҳида эътибор қаратиш лозим. Аҳоли ўртасида тарғибот ишларини янада авж олдиришимиз керак. Бундан кейин ҳам юртдошларимиз тиббий маданиятини юксалтириш учун бор билим ва куч-ғайратимизни аямаймиз.
Назира ҲАМДАМОВА,
вилоятлараро психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган типдаги болалар уйи бош врачи.