- Лапароскопия қандай усул, унинг самараси ушбу, даволаш усулини ўрганишга нима сабаб бўлди, кимлар сизга ёрдамлашди, деган саволлар ҳам туғилади-да.
- Лапароскопия тиббиётда замонавий даволаш усули бўлиб, нафақат катта ёшдагилар учун балки кичик ёшдаги болаларда ҳам жарроҳлик операциялари қўлланиляпти, яъни қориннинг ёпиқ шикастланиш тузатиляпти. Самараси эса, бир-икки кундаёқ сезилиб, бемор бола соғайиб ўрнидан туради.
Яна аниқроқ қилиб айтсам, лапароскопия (грекча сўз бўлиб лапаро-қорин, скопия-кўраман, маъноларини билдиради) кичик кесма билан қорин бўшлиғидаги мураккаб жарроҳлик операцияларини бажариш усулидир. Мисол учун, кўричак, ўткир тошли холецистит яъни ўт пуфагида тош тиқилиб қолганда, қизлар тухумдонидаги кисталарни олиб ташлашда, шунингдек шикастлардаги ва бошқа кўплаб жарроҳлик амалиётларида қўлланилмоқда.
- Дунё бўйича дастлаб лапароскопия усулини қўллаш қаерда ва ким томонидан бошланган?
- 1805 йил немис олими, жарроҳ Франкфурт томонидан бирламчи амалиётда қўлланилган. Бу усул республикамизга 1991 йиллардан кейин кириб келди. Бизнинг вилоятда эса 1995 йиллардан бошланиб дастлаб устозимиз, тиббиёт фанлари доктори Муҳаммаджон Хабибович Ваққосов томонидан амалга оширилган. Мени ва касбдошларимни қизиқишига сабабчи ҳам шу устозим. Уларнинг кўрсатган йўл-йўриқлари тажрибалари асосида лапароскопия усулида изланишлар бошлаб бир мунча ютуқларга эришдим. Ишга ҳам у киши тавсияси билан кирганман, лапароскопияга ўқишга ҳам борганман. Шунингдек, таниқли олимлар Азиз Ташметович Эрметов, Баркамол Исҳоқов, олий тоифали жарроҳлар Ахатхон Исманов, Атҳам Рўзиматов, Ёқубжон Эшонхўжаев, Хайрулло Хўжаевлар ҳам устозлик қилишганидан, ҳозир ҳам улардан билмаганларимни сўраб ўрганаётганимдан хурсандман. Мен 2009 йилдан буён лапароскопия усули билан шуғулланиб илмий изланишлар олиб боряпман. Яқинда Ҳиндистон давлатига яна бир ойлик ўқиш учун таклиф этишди.
Тил билган эл биларкан. Инглиз тилини тил марказларида ўргандим. Энг муҳими, ҳар тонг отажоним Абдумажид Жабборов ва онажоним Муҳаррамхон Акрамоваларнинг дуои-фотиҳаларини олиб ишга отланаман. Дуолари эса ижобат бўлаётир.
- Янги йилдаги режаларингиз?
- Ҳозирда Тошкент шаҳрида ўтказилган инглиз тилидаги IELTS имтиҳонларига тайёргарлик кўряпман. Имтиҳонларни муваффақиятли топширсам, сертификат берилади. Ана шунда хориждаги мамлакатларга бориб, у ерда иш ўрганиб қайтишимга янада кенг имкониятлар яратиб оламан.
Мақсадим, ҳеч бир она, ҳеч бир бола бемор бўлмасин. Соғлом фарзандлар туғилса, юртимиз равнақига ҳисса қўшувчи соғлом фикрловчи инсонлар ҳам кўпаяверади.
- Сермазмун суҳбат учун ташаккур.
Суҳбатдош: Рустамали МАМАДАЛИЕВ.