Туғруқ мажмуаси раҳбари, олий тоифали акушер-гинеколог Раънохон Тўхтаматованинг айтишича, Манзура Хайруллаева, Зарифа Аҳмадалиева, Муқаддас Умарова, Ёқутхон Тошпўлатова, Фарида Йўлдошева, Саврихон Тўхтабоева, Малика Асқарова, Манзура Акбарова, Зуҳра Мусаева, Гулшода Жўрабоева, Муяссар Исмоилова, Саида Турғунова сингари илғорлар ҳалол хизматлари билан оналар олқишига сазовор бўлишмоқда.
Биз чақалоқлар бўлимидамиз. Ёш она Наргиза Мусаевани бир зум суҳбатга чорладик.
- Фарзандли бўлдим. Унга Шукрона деб исм қўйдик. Шундай дориломон замондан шукр қилиб яшасин. Мажмуадаги шароитлардан, ширинсўз шифокорлардан хурсандман. Келгусида ҳам ютуқлари бундан-да кўпаяверсин. Янги йил барчага муборак бўлсин!
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.