Уни туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Олимжон Қосимов кириш сўзи билан очди. Туман ҳокими Алишер Абдулходиев, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Солижон Мўминовлар қўшалоқ қувонч билан барчани қутладилар.

Шундан сўнг карнай-сурнай садолари остида лента қир­қилиб, диспансер бош шифокори Ботирхон Ибрагимовга рамзий калит тақдим этилди.

Куннинг иккинчи ярмида худди шундай тадбир туман марказий шифохонаси туғруқ мажмуасида ҳам ўтказилди.

Тадбирда бир гуруҳ илғор қурувчилар, тиббиёт ходимлари эсдалик совғалари билан тақдирландилар. Туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлимига 2 та "Дамас" русумли автомашина калитлари ҳам топширилди. Тақдимот маросими чоғида меҳмонлар янгитдан қурилган замонавий андозалардаги биноларда яратилган шароитлар билан танишдилар.

- Муҳтарам Президентимиз таклифлари билан 2016 йилнинг "Соғлом она ва бола йили" деб номланиши бизларни жуда қувонтирди, - деди байрам арафасида оналик бахтига муяссар бўлган аёл Раънохон Эрматова. - Биз яшаб турган энг чекка жойлар ҳам обод бўлаётганидан хурсандмиз. Янги бинода эса чақалоқлару оналар учун барча қулайликлар муҳайё. Биз Ўзбекистонимиз оналари номидан ғамхўрликлар учун Юртбошимизга мингдан минг раҳматлар айтамиз.

Дарҳақиқат, пок ниятли инсонларимизнинг эртанги кунга ишонч ва интилишлари замирида Асосий Қонунимизда белгилаб берилган ҳуқуқ ва эркинликлар мужассам. Бу эса унумли меҳнатга, оила, Ватан қўрғонини асраб-авайлаб, янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.

Рустамали МАМАДАЛИЕВ,

Ҳасанбой ДАДАБОЕВ.