Тадбирда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари А. Иминов сўзга чиқиб, иштирокчиларга давлатимиз томонидан беморларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, имтиёзлар тўғрисида гапирди. Соғлом турмуш тарзини шакллантириш мазкур хасталикка қарши курашда ижобий самаралар бериши таъкидланди.
Шунингдек, диспансер бош шифокорининг ўринбосари Б. Давлатов, олий тоифали эндокринолог М. Ҳомидов, Наманган шаҳрида яшовчи Ж. Жўраева ва бошқалар ҳам дил сўзларини изҳор этишди. Тадбирда қизиқарли савол-жавоблар, викторина ўтказилди. Ғолиблар рағбатлантирилди. Вилоят тиббий диагностика маркази ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ҳамда хорижий фирмаларнинг ҳомийлиги асосида бепул дори-дармонлар тарқатилди. Бир пиёла чой устида ташкил этилган кеча санъаткорларнинг қувноқ қўшиқлари, каттаю-кичикнинг шўҳ ўйинлари билан уйғунлашиб кетди.
Рустамали МАМАДАЛИЕВ.