Тадбирни ФЖШМҚМИ ҳудудий бўлинма мутахассиси Улуғбек Мусабеков бошқарди. Дастлаб, вилоят ИИБ ЁХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник Муҳаммаджон Ҳасанов вилоятимизда "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги"ни ўтказишни ташкил этишда амалга оширилиши лозим бўлган профилактик тадбирлар юзасидан маъруза қилди.

"Водийгазтаъминот" УК вилоят бошқармаси мутахассиси Исоқжон Ҳасанов, вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Шариповлар эса ойлик доирасида амалга оширилиши керак бўлган долзарб вазифалар юзасидан қимматли фикр ва мулоҳазалар билдиришди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутасаддилардан аниқ жавоблар олишди.

Манзура ЭРГАШЕВА.