Унда вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармасининг бош жарроҳи Т. Мамадумаровнинг "Хирургик касалликларнинг ташхиси ва даволаш стантдартлари тўғрисида"ги маърузаси тингланди. Маърузачи жигар ва ўт қопи, ўт-тош йўллари, ошқозон, йўғон ичак хирургияси, қизилўнгач, ошқозон яраси каби жарроҳлик тақазо этадиган касалликларнинг замонавий технологиялар асосида текшириш, олдини олиш, даволаш бўйича монитор слайдлари, видеоролик орқали аниқ мисоллар асосида кенг шарҳлаб ўтди. Шунингдек, Тошкент шаҳридаги шифохоналарда даволаниб қайтган беморларнинг муолажаларини давом эттириш, вилоят шаҳар, туман тиббиёт бирлашмаларида бирламчи даволашда қандай жарроҳликларни амалиётда қўллаш лозимлиги хусусида маълумот берди. Қон-томир хирургияси ташхиси, даволаш стандартлари, торакал хирургия тўғрисида ҳам бош жарроҳларни янгиликлардан хабардор этди.

М. РУСТАМОВ.