"Баркамол авлод - келажак таянчи" анжуманларининг дастлабки мавзусига айланди. Вилоят "Баркамол авлод" болалар маркази ҳамда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали мутахассислари бу борадаги амалий ишлар ҳақида сўз юритишди.
Кейинги тадбирда эса "Инклюзив таълим - ғамхўрлик самараси" мавзуида ўтди. Унда журналистларни қайта тайёрлаш маркази тренери, Ўзбекистон Давлат Жаҳон тиллари университети халқаро журналистика факультети доценти Наргис Қосимованинг "Маҳорат дарслари" мароқ билан тингланди.
Семинарда Республика Халқ таълими вазирлиги ташхис марказининг вилоятдаги вакили Маҳмуда Наматова "Инклюзив таълим-таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муҳим босқичида", Европа Иттифоқининг "Ўзбекистонда алоҳида эҳтиёжли болалар учун инклюзив таълим" лойиҳасининг вилоят бўйича координатори Мақсуда Муҳсинбоева "Алоҳида эҳтиёжли болалар билан ишлашнинг ўзига хос хусусиятлари" тўғрисида маъруза қилдилар.
Жорий йил учун режалаштирилган семинарларнинг якунийсида "Соғлом она, соғлом бола- истиқбол асоси" мавзуида фикр юритилди.
ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмасида ташкилланган мазкур тадбирда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фондининг Наманган филиали томонидан амалга оширилаётган ишлар, ташаббуслар, хайрия тадбирлари оналар ва болалар саломатлигини асраш ва эндокринологик касалликлар муаммоларига қаратилди.
Семинарда "Соғлом авлод учун" халқаро хайрия фонди вилоят ҳудудий филиали акушер-гинекологи Лайлихон Ўролова, вилоят эндокринология диспансери врач эндокринологи Ахмаджон Акбархўжаевлар сўзга чиқдилар. ФЖШМҚМИ вилоят ҳудудий бўлинмаси мутахассиси Улуғбек Мусабеков "Она ва бола саломатлигини асраш масалаларини ёритишда ОАВнинг роли" ҳақида қисқача мулоҳазаларини билдирди.
Манзура ЭРГАШЕВА.