Марказнинг юқори малакали врачу ҳамширалари муолажалар самарадорлигига эришиш учун бор билиму куч- қувватларини ҳеч аямай сарфлашяпти. Муолажа тиббий хизматлар шарофати билан бу ерга юборилаётган ногиронларнинг аҳволлари тобора яхшиланиб, ўзларини шундай ғамхўрликлардан баҳраманд этаётганларга чин дилдан миннатдорчилик изҳорлашаётир.
- Невролог врач Улуғбек Ғаффоровнинг муолажалари туфайли танамдаги оғриқлар анча чекинди, аҳволим кун сайин енгиллашмоқда, - дейди 2-гуруҳ ногирони Руқия Дадабоева. - Шундай марказнинг борлигидан, шундай шифокорларнинг беминнат тиббий ёрдамидан беҳад хурсандмиз. Физиотерапия хизматигача намунали йўлга қўйилибди. Ҳатто, жарроҳлик амалиётларини ҳам ўтказа бошлашибди. Мустақил юртимиздаги биздақа инсонларга бу қадар юксак эътибор берилаётганига шукроналар айтамиз.
"Сийланган жойида азиздир инсон" дейилганидек, вилоят минтақавий марказида ногиронлар меҳрибонлар қуршовида саломатликларини тиклаб олишмоқда. Ахир, яхши шароитда, яхшиларнинг қуршовида, яхши муолажалардан баҳрамандлик ҳар қандай инсонни ҳам руҳан, ҳам жисмонан тетиклаштиради, ҳаётга муҳаббатини янада ошираверади.