Ҳайвоннинг сўлаги яширин давридаёқ юқумли бўлади. Бу касалликнинг юқиш хавфини оширади. Сабаби, одамлар бу даврда ҳайвоннинг қутураётганини билишмайди.

Кўп ҳолларда одамга ҳайвоннинг тишлаши орқали юқади. Шунингдек, касаллик терига ҳамда кўз, бурун, оғиз, томоқ шиллиқ пардаларига сўлак тегиши оқибатида ҳам юқади.

Қутириш касаллигининг олдини олиш учун қуйидагиларни билишимиз зарур:

- Хонадонларда итлар қутиришига қарши эмланиши шарт;

- Дайди итларни йўқотиш, уларга қарши чора-тадбирлар қўллаш керак;

- Болаларни итлар билан ўйнашига йўл қўймаслик зарур;

- Итларни кўчага бўйинтуруқ ва тумшуқ тасмада олиб чиқиш лозим;

- Ҳайвон ёки одамни тишлаган итни албатта, тутиб, ветеринар кузатувига олиб бориш даркор;

- Ит тишлаган заҳоти, жабрланган одам тиббий ёрдам (травматология пункти)га мурожаат қилиши ҳамда шифокор назоратида бўлиши,уни келгуси хатардан сақлаб қолади.

- Ит тишлаганда тиббий ёрдамга алоҳида эътиборли бўлинг. Авало жароҳат дарҳол яхшилаб хўжалик совуни билан ювилади, атрофига йоднинг спиртли эритмаси ёки спиртнинг 70 фоизли эритмаси суртилади. Яра тикилади. Шундан сўнг, мутахассис шифокор тавсиясига кўра, қутиришга қарши эмлаш бошланади. Эмлаш учун қутиришга қарши вакцина қўлланилади. Эмланаётган одам эмлаш даврида ва эмлашдан кейин бир йил мобайнида спиртли ичимликлар ичмаслиги, руҳан ва жисмонан толиқмаслиги керак.

Қутиришга қарши эмлаш бепул ўтказилади.

Муборак АЛИШЕРОВА,

РС ва ТСИ НВФ бўлим мудири.