Наманган тумани тиббиёт бирлашмаси даволаш-профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган жонкуяр ҳамшираларнинг фарзандлари "Менинг онам ҳамшира" расм­лар танловининг туман босқичида иштирок этдилар.

Болажонлар ўрта тиб­биёт ходими бўлган онажонларининг сермашаққат фаолиятини тасвирий санъат воситасида гавдалантиришга ҳаракат қилдилар. 19-мактабнинг тасвирий санъат фани ўқитувчиси Нодирахон Аҳмаджонова бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати жажжи мўйқалам соҳиблари яратган асарларни юқори баҳоладилар. Жумладан, туғруқ мажмуаси ҳамшираси Муаззамхон Муҳиддинованинг ўғли Омадбек чизган расм биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.

Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Дилмурод Қодиров ғолиб ва совриндор ўқувчиларга эсдалик совғаларини тантанали равишда топширди.

Муҳаммаджон ЖЎРАЕВ,

касаба уюшма қўмитаси раиси.