Намангандаги Президент мактабида "Voing Climate Champions" лойиҳаси асосида ёшлар экологик фестивалини ўтказдик. Тадбирда ўқувчиларимиз минтақавий ва глобал экологик муаммолар ҳамда уларнинг ечимлари бўйича ўзаро фикр алмашдилар, турли интерфаол машғулотларда қатнашдилар.

Фестиваль доирасида атроф-муҳитни тозалаш ишлари амалга оширилди. Экологик мавзуда санъат асарлари яратилди. "Эко-заковат" интеллектуал ўйинида экологик билимлар синови ташкилланди.

Шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш бўйича болалар ўзларининг фойдали ғояларини тақдим этишди. Наманган "Ёшлар боғи"нинг истиқбол режалари ишлаб чиқилди.

Анжуман якунида энг яхши ло­йиҳалар эътироф этилиб, фаол иштирокчиларни сертификатлар билан тақдирладик. Фестивалимиз "Атроф-муҳитни асраш ва "яшил" иқтисодиёт йили" талабларига ҳамо­ҳанглиги билан муҳим тарбиявий аҳамият касб этди.

Аброржон САДРИДДИНОВ,

Намангандаги Президент мактаби директорининг

маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари.

   Топ рейтинг www.uz