Жарроҳ Комилжон Абдуллаев, офтольмолог Ёқутхон Пўлатова, оториноларинголог Анора Жумаева, педиатр Замира Аҳмедова, кардиоревматолог Нилуфар Шамсуддинова, УТТ врачи Мукаррам Юсупова, ҳамшира Наргиза Фарҳодовалар болалар кўригига алоҳида масъулият билан ёндошдилар. Турли касалликларнинг олдини олиш бўйича зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.

Гинеколог Сайёра Нурматованинг ўсмир ёшдаги қизлар билан ўтказган якка тартибдаги суҳбати янада таъсирчан кечди.

- Бундай ғамхўрлик, бундай меҳру-мурувват яна қайси юртда бор, - дейди Меҳрибонлик уйи директори Дилором Абдураҳимова. - Кўрик жараёнида тарбияланувчилар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича ҳам амалий ишлар қилинмоқда.

Манзура ЭРГАШЕВА.