Янги Наманган туманида "LIFE MEDIСAL" нодавлат даволаш ва диагностика маркази фойдаланишга топширилди. Шифо маскани бир вақтнинг ўзида 150 нафар беморни қабул қилиш қувватига эга бўлиб, уларга юқори малакали гинеколог, кардиолог, уролог, ЛОР, УТТ, лаборант, реаниматолог каби мутахассислар замонавий услубларда тиббий хизмат кўрсатадилар.
Тақдимот маросимида таъкидланганидек, қарийб 5 миллиард сўм маблағ эвазига қад ростлаган тиббий марказ ЭКГ, УТТ, электрокаогуляция, клиник-биохимик лаборатория жиҳозлари ва бошқа тиббий анжомлар билан таъминланган. Замонавий реанимация талабларига тўла жавоб берувчи 3 ўринли жонлантириш хонаси, 15 нафар беморни стационар даволаш, 100 га яқин жарроҳлик амалиётлари бажариш имконияти яратилди.
Келгусида яна бир жарроҳлик бўлими ташкил қилинади. Ўринлар сони эса 50 тага етказилади.
М. ОБИЛОВ.