Республика Шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали директори Умиджон Муҳиддинов ва вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори Низомиддин Отамирзаевлар бошчилигидаги наманганлик шифокорлар айни вақтда Туркия Жумҳуриятида бўлиб туришибди.
Сафарнинг илк кунида Истамбулдаги "Memorial" клиникаси раҳбарияти билан учрашув ташкилланди. Унда юқори технологик операцияларни ўтказишда ҳамкорлик қилиш, ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйиш юзасидан меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжатга мувофиқ, эндиликда наманганлик тиббиёт ходимлари Туркия пойтахтида малака оширадилар. Истамбуллик шифокорлар эса Наманганда ўзбекистонлик ҳамкасблари билан биргаликда инсон аъзоларини кўчириб ўтказиш амалиётини бажарадилар.
Namangan24.uz