Наманган тумани тиббиёт бирлашмасида ижтимоий соҳа объектларидаги иситиш тизимларининг қиш мавсумида барқарор ишлашини таъминлаш, ушбу объектларга иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб бериш ҳамда энергия ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш борасида семинар ўтказилди.

Мазкур семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Ғуломжон Муродхўжаев, вилоят соғлиқни сақлаш бош­қармаси бошлиғи Абдулходи Иминов, шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари, вилоятдаги ижти­моий соҳа объектларини ДХШ асосида иситиш учун бириктирилган тадбиркорлар ҳамда шаҳар ва туманлар тиббиёт бирлашмасининг хўжалик ишлари бўйича мудирлари иштирок этдилар.

Мутасаддиларга иссиқлик ҳамда электр энергиясини узлуксиз таъминлашда мавжуд муаммоларни бартараф этиш, иситиш тизими бир меъёрда ишлашини доимий назорат қилиб бориш бўйича вазифалар белгилаб берилди.

Бу борада семинар иштирокчиларига Наманган тумани тиббиёт бирлашмасининг кўмир ёқилғисига мослаштирилган қозонхонасининг ишлаш жараёнлари таништириб ўтилди.