Учқўрғон тумани ҳокимлигида тиббиёт соҳасида амалга оширилган ишлар юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, тиббиёт тизими ходимлари ҳамда тегишли ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Йиғилишда тиббий хизмат кўрсатиш даражаси, соҳага ажратилган бюджет маблағларининг самарали сарфланиши ва ижро интизоми батафсил таҳлил қилинди.
Мавжуд камчиликлар юзасидан муҳокамалар ўтказилиб, уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди. Йиғилишда келгусида тиббиёт тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган янги режалар ишлаб чиқилди.
Учқўрғон тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.