- Мазкур иншоотга 150 млн. сўм миқдорида маблағ сарфланди, - дейди Наманган шаҳар тиббиёт бирлашмасининг бош врачи ўринбосари Орифжон Пошшаев. - Бино барча эшик ва деразалари замонавийсига алиштирилди. Иссиқлик тизими ҳам соз ҳолатга келтирилди.

Бу ердаги ўзгаришлар ва яратилган қулайликлардан шифокорлару аҳоли ҳам жуда-жуда хурсанд бўлдилар.

- Янги таъмирдан чиққан хоналарда иш шароитлари янада яхшиланди, - дейди поликлиника мудири Гулнора Турсунова. - Ғамхўрликка жавобан тиббий хизмат сифатини оширишга астойдил ҳаракат қилмоқдамиз. Ҳудудимиздаги Нуробод, Наврўз, Гулшан ва Навбаҳор маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчилар, 64, 53-умумтаълим мактаблари, 53-мактабгача таълим муассасаси ходимлари ва тарбияланувчилари саломатлигини сақлаш доимий назоратимизда.

Шунингдек, поликлиникага "Саломатлик-3" лойиҳаси бўйича физиотерапияга мўлжалланган замонавий тиббий асбоб-ускуналар келтирилган.

УАШ шифокорлари Гулчеҳра Абдуллаева, Муқаддас Умарова, терапевт-врач Насиба Эгамбердиева, стоматолог Расулжон Ғаффоров, бош ҳамшира Санобар Раҳмонова, доя - Шоҳиста Жўраева, ҳамширалар Малика Турсунова, Робия Бозорбоева, Умида Усмонова, патронаж ҳамширалар Матлуба Раҳмонова, Дилором Иномова, Раҳбарой Умрзоқова, Дилором Асқарова, Дилбар Жўраеваларнинг хизматларидан кўпчилик мамнун.

- Шундай озода ва шинам хоналарда даво муолажалари олишга мушарраф этган Юртбошимиздан беҳад миннатдормиз, - дейди бир гуруҳ меҳнат фахрийлари номидан Муҳаммадали Мамадалиев.

Манзура ЭРГАШЕВА.