Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигидаги сектор раҳбарлари вилоят соғлиқни сақлаш тизимида фаолият олиб бораётган ёш тиббиёт ходимлари билан учрашди.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали мажлислар залида кечган мулоқотда 200 нафардан ортиқ ёш тиббиётчилар, шу соҳада таҳсил олаётган талабалар қатнашдилар.

Дастлаб аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатлар, соҳа ишини янада ривожлантириш истиқболлари ва жорий йилда йўлга қўйилган амалиётлар ҳамда ёш кадрлар илгари сураётган лойиҳалар тақдимоти билан танишилди.

Вилоятимиз раҳбари мулоқот давомида соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса тиббиёт моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасидаги хайрли ишлар, хорижлик ҳамкорлар билан рўёбга чиқарилиши кўзда тутилаётган янги лойиҳалар ҳақида сўз юритди.

Шундан сўнг ёшлар соҳа ривожига хизмат қиладиган ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар. Уларни амалиётга жорий этиш, мавжуд муаммоларни бартараф қилиш чора-тадбирлари белгиланди.

Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.