Вилоятимиздаги барча ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари, тор доирадаги мутахассислардан таркиб топган шифокорлар гуруҳи томонидан Поп тумани тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда тиббий кўрик ташкил этилди.

Унда терапевт, травматолог, невропатолог, педиатр, акушер-гинеколог, уролог, офтальмолог, кардиолог ва хирурглар томонидан 215 нафар фуқаро чуқурлаштирилган тиббий кўрикка жалб қилинди.

Аниқланган беморларнинг 46 нафарига амбулатор шароитда даволаниш учун тавсиялар берилиб, муассасадаги мавжуд дори воситалар билан бепул таъминланди.

Шунингдек, стационар шароитда даволанишга муҳтож бўлган 13 нафар фуқаро учун туман шифохонасига, 9 нафарига эса кундузги шифохонада ётиб даволанишга йўлланма берилди.

ВССБ Ахборот хизмати.